2018-йилнинг I-ярмида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришда амалга оширилган тадбирлар
2018-йилнинг I-ярмида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришда амалга оширилган тадбирлар

Мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ўсиб бораётган аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва соҳани экспорт салоҳиятини янада ошириш борасида қисқа муддат ичида қатор ишлар олиб борилди. 

Қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш орқали 2017-йилда мавжуд иссиқхоналар майдонларининг 432,8 гектарга кенгайиши, шунингдек чорвачилик соҳаси салоҳиятини ошириш мақсадида 2017-йилда 3505 та чорвачилик лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига мол бош сонини 84 минг бошга, паррандалар бош сонини эса - 8 млн. бошга ошиши ҳамда балиқ етиштириш учун сунъий ва табиий сув ҳавзаларининг 3,5 минг гектарга кенгайиши 2017-йилда ва 2018-йилнинг И-ярмида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўсишига сабаб бўлди.
 
Республикада озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва аҳолини уларга бўлган талабини қондириш мақсадида, биринчи маротаба эрта баҳорда маҳсулот етиштириш учун ўтган йилнинг ноябрь-декабрь ойларида  61,1 минг гектар майдонга тўқсонбости усулида сабзавот  ва жорий йилнинг февраль ойида жами 40,2 минг гектар майдонга эртапишар картошка экилган.

Ушбу майдонлардан апрель ойидан бошлаб, жами 1,7 млн. тоннадан ортиқ сабзавот (пиёз, саримсоқ, сабзи, лавлаги ва кўкатлар) ва 884 минг тонна картошка ҳосили олинди.

Бундан ташқари, ердан самарали фойдаланиш ва аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини янада тўлиқроқ таъминлаш, сабзавот, полиз, боғ ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари ер майдонларидан фойдаланиш натижадорлигини ва мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш учун экспортбоп экинларни кўпайтириш мақсадида, охирги уч йилда пахта ҳосилдорлиги гектарига 15 центнердан кам бўлган 99,4 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари аниқланиб, улар ҳисобига бошқа турдаги қишлоқ хўжалик экинлари, шу жумладан мева-сабзавот экинлари майдонлари кенгайтирилди.

Натижада жорий йилнинг И-ярим йиллигида жами 3140,1  минг тонна сабзавот (олдинги йилнинг мос даврига нисбатан 104,7%), 1485,9  минг тонна картошка (105,3%), 215,4 минг тонна полиз (112,6%), 934,6 минг тонна мева (100,5%), 41,6 минг тонна узум (149,2%), 1133,9 минг тонна гўшт (105,3%), 4741,7 минг тонна сут (105,4%) ва 3554,9 млн.дона тухум (109,6%), 29,4 минг тонна балиқ (130,1%) етиштирилди. Бу эса, 2018-йилнинг И-ярим йиллигида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми ўтган йилга нисбатан 2,7% га ўсишини таъминлади.

Бугунги кунда асосий майдонларга қишлоқ хўжалик экинлари экиш ишлари якунланган бўлиб, 2018-йил хосили учун асосий майдонларга жами 116,2 минг гектар сабзавот (режага нисбатан 95%), картошка - 49,6 минг гектар (100%) ва полиз - 36,4 минг гектар (94%) экинлари, шунингдек жами 127,2 минг гектар (85,7%) боғ ва токзорлар қатор ораларига сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар экилди. 

9,1 минг гектар майдонда интенсив боғлар, токзорлар - 7,1 гектар барпо қилинди ҳамда 4,9 минг гектар мавжуд боғлар ва 2,4 минг гектар токзорлар реконструкция қилинди.

Чорвачилик соҳасини ривожлантириш мақсадида орқали жорий йилнинг И-ярим йиллигида жами 2138 та чорвачилик лойиҳаларини амалга ошириш туфайли йирик шохли моллар бош сони - 38 минг бошга, қўй-эчкилар - 8,9 минг бошга, парранда 4435 минг бошга ошди ва табиий ва сунъий сув хавзалари - 2,7 минг гектарга кенгайтирилди. 

Бундан ташқари, Сурхондарё вилояти мисолида 2018-йилда ҳар бир ҳудудда 1-2 тадан мева-сабзавот кластерлари ташкил этилиши ҳам ўз навбатида қишлоқ хўжалиги юмушларини ташкил қилиш учун экиш материаллари, аванс тўловларини тақдим этувчи ва улардан ишлаб чиқарилган маҳсулотни келишилган нархларда сотиб олувчи қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, тайёрловчи корхоналар, қайта ишловчилар, экспортчилар ўртасида кафолатланган шартномалар асосида “уруғ-кўчат-маҳсулот етиштириш-тайёрлаш-сақлаш-қайта ишлаш-транспортровка қилиш-бозорга етказиш” тамойили бўйича узлуксиз занжирни шакллантириш орқали мева-сабзавотчилик соҳасининг бугунги кундаги мавжуд салоҳиятидан тўлақонли ва самарали фойдаланиш тизимини яратилиши кутилмоқда.

Иқтисодиёт вазирлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш